Eng Рус

Нинабаргли Нинабаргли

Нинабаргли

Нинабаргли SEZAM совуни икки ҳил ажойиб ўсимлик – қичитқи ўт ва қораарчанинг аралашмаси билан тақдим этилган; иккала ўсимликнинг фойдали хусусиятлари бир совун бўлагида бирлашиб юз маротаба ошади.

Ҳаттоки мажусийлар ҳам қораарчанинг алоҳида шифобахш хусусиятлари ҳақида билишган ва бу ўсимлик узоқ умр бахш этади деб ҳисоблашган. Шунинг учун ҳам унга ибодат қилиб, мангу ҳаёт ва ўлимнинг олдини олиш рамзи сифатида улуғлаб келишган. Қадимги одамларнинг бундай алоҳида муносабатининг сабаби – қораарчанинг ёғочи чиримайди ва ундан тайёрланган идишда сақланган озиқ-овқатлар ҳаттоки иссиқ ҳаво хароратида ҳам анчагача эскирмайди ва ачимайди.

Қораарча эфир ёғини табиат жуда ҳам кучли фитоцид ва бактерицид хусусиятлар билан бойитган. Игнабаргли дарахт — фойдали моддаларга бой, аминокислоталар ва витаминларнинг табиий манбаидир. Унда терини ёшартирадиган ва унинг ҳимоя функцияларани оширадиган аскорбин кислотаси, К, Р, В1, В2, В3, РР, В6, Н витаминлари, кобальт, темир, марганец ва бошқа минерал моддалар мавжуд.

Қораарча эфир ёғининг тери учун фойдаси жуда ҳам катта: у қайта тиклаш, секин битувчи яраларни тузатиш, яллиғланишларнинг, ҳуснбузар тошмаларнинг, экзематоз дерматитларнинг, инфилтратларнинг олдини олиш, шишларни қайтариш, ҳамда юзга соф ва гўзал тус бериш хусусиятларига эга. У иммунитетни кўтаради, ёғли теридаги пораларни тозалайди ва торайтиради, терининг ҳамма қатламларида қон микроциркуляциясини яхшилайди ва токсин ҳамда эркин радикалларнинг теридан ажралиб чиқишига ёрдам беради. Теридаги намликни сақлайди, майда ёриқларни тузатади. Нинабаргли дарахтнинг ифори ёқимсиз ҳидларни йўқотади ва деодорант таъсирга эга. Доимий равишда ишлатилганда теридаги чўзиқлардан, стрий ва целлюлитдан халос этади, тери таранглигини оширади ва терининг бўшашиш ва сўлиш ҳолатларинин йўқотади.

Қораарча ўсмирлар ва катта ёшдаги одамларнинг носоғлом терисини парваришлашда ноёб ҳисобланади, чунки ўзининг тортиштирадиган, антисептик ва тозаловчи хусусиятлари туфайли қораарча ёғи ҳуснбузарларни ва ғуддаларни жуда ҳам самарали тузатади ва ёпилиб қолган пораларни тозалайди.
Нинабаргли совун яна бир қўшилма – қичитқи ўт билан бойитилган. Бу қичитқи ўт қадимги навқиронлик ва гўзаллик эликсирлари қўлланмалари таркибига кирган. «Эртакдаги» ўт ҳақиқатдан ҳам ажойиб хусусиятларга эга, ва ҳаттоки уни ўзи билан олиб юрадиган ёки уйида сақлайдиганларни хавф-хатар ва жодулардан сақлар экан. Қичитқи ўт кўпгина эртакларда ва турли халқларнинг афсоналарида тез-тез учрайди ҳамда гўзаллик ва соғлиқ такдим этувчи бир қатор фазилатларга эга. Уларнинг қисқа рўйхати: қичиқки ўт юз ва бадан терисини янгилаш, яраларни тузатиш, стимуляция килиш, яллигланишга қарши, шишларга қарши, витаминларга тўйдириш ва антисептик таъсирларга эга. Қичитқи ўтда В гурухи ва А, С, К, Е, H витаминлари бор, ҳамда у макроэлементларга (калций, калий, магний, натрий, фосфор) ва микроэлементларга (темир, мис, марганец, селен, рух) бой. Қичитқи ўт соч тузилиши ва ўсишига ижобий таъсир кўрсатади, қазғони йўқотади ва унинг қайта пайдо бўлишининг олдини олади. Шунинг учун, агарда сизнинг сочингиз ва бош терингизда муаммо пайдо бўлса, қичитқи ўтдан фойдаланинг – у сизни кўнгилсизликлардан халос этади. Нинабаргли совунни сочларни парваришлашда, себорея ва соч тўкилишини даволашда ишлатсангиз, натижада соғлом, табиий жилоланиб турувчи сочларга эга бўласиз. Ҳаттоки энг кучсиз ва ингичка соч ҳам мустаҳкам бўлиб қалинлашади - биргина шарти бор – Игнабаргли совунни доимий равишда бош териси гигиенасида қўллашингиз даркор.

Ўзларининг хусусиятларини SEZAM Игнабаргли совунида бирлаштириб, қичитқи ўт ва қораарча ҳар бир инсонга ёрдам беради, чунки уларнинг таъсир қилиш спектри жуда хам кенгдир.

«Игнабаргли» совун Республика ихтисослаштирилган дерматология ва винерология илмий-амалий тиббиёт марказида синовлардан ўтган.
Игнабаргли совун хусусиятлари: антисептик, бактерицид, иммунитетни кўтарувчи

Таъсири: микроциркуляцияни яхшилайди, теридаги намликни сақлайди, майда ёриқларни тузатади. Ҳуснбузар тошмалар, экзематоз дерматит, инфилтратларнинг олдини олади. Тери ҳужайраларининг янгиланишига ёрдам беради, секин тузалувчи яраларни биткизади. Қичитқи ўт сочларни мустаҳкамлайди ва ўсишига ёрдам беради, сочларга жило бахш этади. Аралаш ва ёғли териларга мос келади.

Ўзингизга тўғри келадиган SEZAM совунингизни танланг, яхшиси эса – бетакрор «совун» коллекциясини йиғинг ва ҳар куни ўзингизга кичкина хурсандчилик улашинг!
 

© 2009 - 2020 Sezam.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган