Eng Рус

Крапива-Олива Чаён ўти - Зайтун

Крапива-Олива

Қичитқи ут – Зайтун 

Қичитқи ӯт — куйдириш хусусиятига эга ӯсимлик, ва унинг шу хусусияти учун ҳамма ундан қӯрқади, ваҳоланки, унинг мана шу хусусиятининг фойдали томонларини қӯллашни билсангиз бас. Илгариги замонлардан қичитқи ӯт ёшлик ва гӯзаллик эликсирларини тайёрлаш қӯлланмалари таркибига кирган. «Сеҳрли» ӯт ҳақиқатдан хам ажойиб хусусиятларга эга, ва ҳаттоки уни ӯзи билан олиб юрган ёки уйида сақлаган кишини хавф-хатардан ва ёвуз руҳлардан асрайди. Эсингиздами, «Ёввойи оққушлар» эртагида Элиза ӯз акалари учун қичитқи ӯтдан кӯйлаклар тӯқиб, уларни ёвуз руҳлардан халос этган. Гӯзал Василиса ва Иван-шахзода ҳақидаги рус эртагининг бир тахририда эса бош қахрамон қаттиқ бел оғриғидан азият чекаётган Ялмоғиз кампирни қичитқи ӯтдан тайёрланган супурги билан уриб, даволаган. Натижада, кампир ӯзининг касали хақида унутиб, Яхшилик ва Эзгулик томонига ӯтган.

Эртак ва афсоналар қахрамони – қичитқи ӯт, ёвуз рухлар ва радикулит билан курашишда бир қатор фазилатларга эга бӯлибгина қолмасдан, балки терининг соғлиғи ва гӯзаллиги учун хам қадр-қимматлидир. Мана қичитқи ӯтнинг фойдали хусусиятларининг тӯла бӯлмаган рӯйхати: ӯт юз ва бадан терисига тиклаш, яраларни биткизиш, рағбатлантирувчи, яллиғланишларга, шишларга қарши, қувватни оширувчи ва антисептик таъсир қилиш хусусиятларига эга; В гурухи витаминлари, ҳамда А, С, К, Е, H витаминларига эга; макроэлементларга (калций, калий, магний, натрий, фосфор) ва микроэлементларга (темир, мис, марганец, селен, рух) бойдир.

«Совуқ» ишлаб чиқариш жараёни туфайли биз «Қичитқи ӯт – Зайтун» совуни таркибига кирувчи қичитқи ӯт ва ёғларнинг барча фойдали хусусиятларини сақлаб қолдик. «Қичитқи ӯт – Зайтун» совуни Sezam бодом ёғи асосида, унга зайтун, палма ва кокос ёғларини қӯшиш орқали яратилган. Қичитқи ӯт фитонцид, яллиғланишга қарши ва иммунитетни рағбатлантирувчи хоссаларга эга, шунинг учун унда теридаги моддалар алмашинувини яхшиловчи кӯпгина витаминлар ва биологик актив моддалар бор. Шу туфайли совун юмшатади, майда ёриқларни тузатади ва терини намлантиради. Бу совун – терингиз парвариши учун ажойиб воситадир, у ҳуснбузарлар бӯлган тақдирда ёрдам беради ҳамда сочларни мустаҳкамлашда яхши таъсирга эгадир.

Қичитқи ӯт соч тузилиши ва ӯсишига самарали фойда беради, қазғони йӯқотиб, янгидан пайдо бӯлишидан сақлайди. Шунинг учун ҳам, агарда сизни соч ва бош териси муаммолари қийнаётган бӯлса, «Қичитқи ӯт – Зайтун» совунини қӯлланг – у сизни кӯнгилсизликлардан халос этади. «Қичитқи ӯт – Зайтун» совуни сочларни парваришлашда, бош териси гигиенаси ва себорея ҳамда соч тӯкилишида қӯлланилса, мукофот сифатида сиз соғлом, табиий жилога эга бӯлган мустаҳкам сочлар эгасига айланасиз. Ҳаттоки энг заиф ва сийрак сочлар ҳам таслим бӯлиб, мустаҳкамлашади ва қалинлашади.

Хусусиятлари: фитонцид, яллиғланишга қарши, иммунитетни кӯтарувчи, тикловчи, яраларни тузатувчи, шишларга қарши, витаминлаштирувчи, қувватловчи ва антисептик совун.

Таъсири: ҳуснбузарлар билан курашади, соч парваришида самарали восита, қазғони йӯқотади. Енгил скраб сифатида таъсир кӯрсатади, терини юмшатади, майда ёриқларни тузатади ва терини намлайди.

© 2009 - 2020 Sezam.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган