Eng Рус

Мевали коктейл Мевали коктейль

Мевали коктейл

 

Олма – жаҳон тарихида энг машҳур мева бӯлиб унинг номлари кӯпдир: васваса меваси, адоват сабабчиси….  Энг аввалом  Ева – тақиқга қарамасдан мевани таътиб кӯради ва бу билан ӯзини ва Одам атони жаннатдан маҳрум қилади.  Кейин Олимпдаги уч гӯзал маъбудалар қайси бирлари гӯзалроқ ва мафтункорроқ эканлари устида баҳслашиб, Троян уруши содир бӯлишига сабаб бӯладилар. Заҳарланган олма билан эртакдаги Оппоқойимни заҳарлаганлар, хамда Пушкин эртагидаги ёвуз ӯгай она ёш маликани заҳарлаш учун олмага заҳар қӯшган. Бироқ, охири доимо хайрли бӯлган, айниқса эртакларда. Шунинг учун ҳам олма, тарихдаги тақдири қийин бӯлишига қарамасдан, ҳамманинг севимли мевасидир.

 

Унинг хушбӯй иси ҳаммага маълум ва ҳаммага ҳам ёқади, шунинг учун ҳам биз шунга аҳд қилдикки, бу хушбӯй ис сиз билан ҳаммомда ҳам, сиз ӯзингиз ҳоли қолган тинчлик ва сукунат  дақиқаларингизда бирга бӯлиши керак, ва сиз бундай дақиқаларда яшил олманинг уйғун ва табиий хушбӯй иси билан бойитилган «Мевали коктейль» совунидан тӯла баҳра олишингиз мумкин. Қадимги Аюрведа таълимотига кӯра, олма ҳиди худди салқин душдай аъзоларни тетиклаштириш ва қувват бериш хусусиятига эга. У кайфиятни кӯтаради ва тарангликни йӯқотади,  асабларни юмшатади ва жисмоний чарчоқни йӯқотишда ёрдам беради. «Мевали коктейл» совунининг парфюмер ҳидлар таркибидаги асосий ҳид – яшил олманинг хушбӯй исидир. Яшил олманинг хушбӯй иси кӯп қирралидир, унда жисмонан софлик, салқинлик ва лаззатликни ҳис этасиз, ва бу «бардам» қӯшилма рухингиз ва танангизга ажойиб таъсир ӯтказади.

 

«Мевали коктейл» —SEZAM парфюмер сериясига кирувчи совундир, унга хушбӯй моддалар ишлаб чиқариш бӯйича жахон етакчиси бӯлган GIVАUDAN компаниясининг уфори ҳамда шу компаниянинг хавфсиз ва зарарсиз бӯлган конфет, крем ва шарбатларга қӯшиладиган озиқ-овқат бӯёқлари қӯшилган.

 

«Мевали коктейл» совуни қувватлаштириш таъсирига эга ва у терини фойдали витамин ва минераллар билан бойитади, модомики биз совун тайёрлашда ишлатадиган «совуқ» ишлаб чиқариш жараёни совундаги компонентларнинг барча фойдали хоссаларини сақлаб қолишга имконият беради. «Мевали коктейл» совуни таркибида —  Sezam бодом ёғи, зайтун, палма ва кокос ёғлари бор. Совун тайёрлаш қӯлланмаси шу тариқа тузилганки, унда терига яхши таъсир этувчи эркин ёғлар кам миқдорда қолади, совунда совунланиш реакцияси натижасида ҳосил бӯлган, энг яхши намлантирувчи ва тери кондиционери ҳисобланган барча глицерин  сақланиб қолади. Совун терини майин ва эҳтиёткорлик билан тозалайди, намлантиради, тортилиш ҳиссиётини туғдирмайди, терига ёқимли ис бағишлайди.

 

Таркиби: Sezam бодом ёғи, зайтун, палма ва кокос ёғлари, GIVАUDAN уфори, натрий гидроксиди.

 

Хусусиятлари: намлантирувчи, қувватни оширувчи, озиқлантиручи совун. Қуруқ, аралаш ва ёғли терига тӯғри келади.

Таъсири: терини қувватлаштиради, намлантиради ва витаминларга бойитиб озиқлантиради,  тортилиш ҳиссиётини туғдирмайди, терига ёқимли ис бағишлайди

© 2009 - 2020 Sezam.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган