Eng Рус

Наъматак совуни Наъматак

Наъматак совуни

Оламда хунук аёллар бӯлмайди, фақат айримларнинг териси истагандек яхши эмас. Ҳаттоки энг гӯзал тузилишга эга бӯлган юз кӯринишини ҳам ажинлардан, қуруқликдан ва турли тошмалардан чарчаган, толиққан тери бузади. Бу нарсани бартараф этса бӯлади, бироқ бунинг учун биз ҳар куни ӯзимизга бир неча дақиқа эътибор беришимиз керак, вақт йӯқлигини ва чарчоқни баҳона қилмасдан, албатта. Унинг устига бизнинг қӯлланмамиз жуда ҳам оддийдир: SEZAMнинг Наъматак совунида жамланган наъматакнинг бетакрор кучини қӯллашни тавсия этамиз.  

«Бир таёқчада қизил кӯйлакда ӯтирибди, қорни эса тошчаларга тӯла». Ким экан бу? Ҳаммамиз ҳам бу топишмоқнинг жавобини биламиз, бу наъматакдир. Наъматак бута ӯсимлик бӯлиб ҳамма ерда ӯсади ва барчага ҳам яхши танишдир, лекин наъматакнинг ҳаммабоп ва кенг тарқалганлиги унинг соғлиқ ва гӯзаллик учун аҳамиятини ҳеч ҳам камайтирмайди. Бу кӯп эътибор талаб этмайдиган ӯсимлик бутунлай – илдизидан тортиб то мевасигача – фойдали моддарлар: минерал ва витаминларга бойдир. Наъматак меваси мис, темир, кремний, фосфор минераллари,  А, В, В2, К, Е, Р, С, К витаминларига, аминокислота ва антиоксидантларга бой, ҳамда фитонцид ва бактерицид хусусиятларига эгадир.

Витамин алифбоси орасида наъматак мевасида С витамини алоҳида ӯринга эга – унинг таркибида аскорбинка қора смородинага қараганда 10 марта ва лимонга қараганда 50 марта кӯпдир. 

Наъматак ёғли, ҳуснбузарли, таъсирчан, яллиғланган, сӯлиб ва қариб бораётган тери парваришида фойдалидир, у ажинлардан халос бӯлишга ва уларнинг олдини олишга ёрдам беради, тери тузилишини яхшилайди, терига тикланиш таъсирини ӯтказади ва терини қаришдан сақлайди.

«Наъматак» совуни таркибида энг кучли антиоксидант ҳисобланувчи ёш наъматак мевалари бор,  ҳамда «совуқ» ишлаб чиқариш жараёни совунда ёғларнинг, гиёҳларнинг ва эфирларнинг энг фойдали хоссаларини сақлаб қолишга имкон беради. Таркибида аскорбин кислотаси ва унинг ҳосилалари кӯп булганлиги сабабли у оксидланиш-тикланиш жараёнларини тартибга солади, коллаген синтезида қатнашади ва терини эркин радикаллар таъсиридан сақлайди. Совун терини витаминларга бойитади, тиниқлаштиради, сепкил ва пигмент доғларага карши самарали восита ҳисобланади, бактерицид хусусиятларга эга.

Наъматак меваси хусусиятлари: бактерицид, регенирациялаш, витаминларга бойитиш, қувватни ошириш, яраларни тузатиш, антибактериал, оғриқни қолдириш, антисептик ва микробларга қарши таъсирлар.

Таъсири: ажинларни йӯқотади ва уларнинг пайдо бӯлишидан ҳимоялайди, тери тузилишини яхшилайди, тери қаришининг олдини олади. Ёғли, ҳуснбузарли, қуруқ, таъсирчан, яллиғланган, сӯлиб ёки қариб бораётган терини парваришлашда энг самарали воситадир.

Ӯзингизнинг SEZAM совунингизни топинг, яхшиси эса — бетакрор «совунлар» тӯпламини йиғинг, ва ҳар куни ӯзингизга озгина бӯлса-да, хурсандчилик улашинг.

© 2009 - 2020 Sezam.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган