Eng Рус

Цитрусли совун Цитрусли совун

Цитрусли совун

Узоқ-узоқ ўлкаларда, «дунёнинг бир четида» — Хиндистон, Форс мамлакати ва Хитойда, 4 минг йил аввал ажойиб меваларни – «олтин» ва «хитой» олмаларини ўстиришган. Олимпда уларни ёшлик, баъзи бирларга эса мангу хаёт улашиш хусусияти борлиги учун амброзия ва шарбат билан бир қаторда Худоларнинг овқати деб хисоблашган …

Рус эртакларидаги «ёшартирадиган олмачаларни» эслайсизми? Албатта, бизлар шуни яхши биламизки сўз «қуёшли» мевалар – лимон, мандарин ва апельсинлар хақида бормоқда. SEZAM парфюмер совуни коллекциясида «Цитрусли» совун алохида ўрин эгаллайди, қайсики «олтин» олмачалардаги эфир ёгларининг кўплиги сабабли хушбуй исга эга. Цитрусли меваларнинг фойдали моддаларга бой таркиби эса бизнинг совунимизни тери учун мўжизавий хусусиятларга бойитди.

Апелсин, лимон ва мандарин меваси ва пўстида кучли антиоксидантлар мавжуд: С ва Е витаминлари, шунингдек никотин кислотаси ва В гурухи витаминлари. Улар терини қариш ва намликни йўқотишдан сақлайди, коллаген синтезини йўлга қуяди, терини янгилайди, оқартиради, намлайди ва озиқлантиради, зарарли таъсирлардан химоя қилади ва майда ажинларни текислаб, тери қаришининг олдини олади, терини таранг ва ёш бўлишига ёрдам беради. Чарчаган, рангини йўқотган тери, соч ва тирноқларнинг холати яхшиланади. «Совук» ишлаб чиқариш жараёни эса совун таркибидаги барча фойдали хусусиятларни сақлаб қолишга имкон беради.

«Цитрусли» совун таркибига қуритилган ва майдаланган апелсин, лимон ва мандарин мевалари ва пўстидан тайёрланган цитрус упаси киради. Майин ва хушбуй упа туфайли совун енгил скраб хусусиятига эгадир.

Цитрусли меваларнинг табиий ва хушчақчақ ифори кўп нарсага қодир: у нафақат кайфиятни кутаради, балки ростмана психотерапевтдан кам булмаган холда тинчлантиради, асаб таранглигини туширади, ёмон кайфиятни яхшилайди, ва хатто юрак-қон томир тизимига ижобий таъсир этиб, юракни бир текисда ва тинч уришга олиб келади.
 

Таркиби: цитрусли мевалар упаси, SEZAM ёглари, натрий гидроксиди.

Таъсири: терини қаришдан сақлайди, коллаген синтезини яхшилайди, зарарли таъсирлардан химоя қилади, майда ажинларни текислаб, тери қаришининг олдини олади ва терининг таранг ва ёш булишига ёрдам беради. Чарчаган рангини йуқотган тери, соч ва тирноқларнинг холатини яхшилайди. Нормал, ёгли ва аралаш тери учун ишлатилади. Қуруқ терида «Цитрусли» совунни хафтасига 1-3 маротаба ишлатишни тавсия қиламиз.

Хусусиятлари: намлантирувчи, регенерациялаштирувчи, озуқлантирувчи, оқартирувчи.
 

© 2009 - 2020 Sezam.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган