Eng Рус

Тузли совун (Соляное) Тузли совун (Соляное мыло)

Тузли совун (Соляное)

 

Болалигимиздаги эртак барчамизнинг ёдимизда бӯлса керак, унда ёш малика отасига: «Отажон, мен сизни тузни яхши кӯрганларидек яхши кӯраман» деган экан. Шунда отасининг жаҳли чиқиб, маликани оддий камбағал одамга эрга беради ва ӯзидан йироқлаштиради. Бироқ кунлардан бир кун зеб-зийнатли таомларга тӯла, аммо бир чимдим ҳам тузсиз дастурхон устида ӯтириб қолганида, ӯзининг бекорга жаҳли чиққанини ва қизининг унга бӯлган мухаббатининг қанчалик чексиз эканини тушуниб етади.

Бугунги кунда туз ҳаммабоп маҳсулотдир, бир вақтлар эса туз худди олтин каби қимматбаҳо ҳисобланган: Абиссинияда тӯрт ката бӯлмаган туз бӯлагига бир қул сотиб олиш мумкин бӯлган, Рим империясида эса легионерларга ойлик маошни туз билан тӯлашган, — лотин тилидаги sаlarium ва инглиз тилидаги salary сӯзлари «маош», «иш ҳақи» маъносини билдириб, «туз/соль» сӯзидан келиб чиққандир. Тузни фалокат ва офат ҳодисалари учун захира қилиб қӯярдилар, пул ӯрнига туз билан ҳисоб-китоб қилардилар, ҳамда дастурхонга тӯкин-сочинлик ва фаровонлик рамзи сифатида тордардилар. Аммо туз қиммат бӯлган ва ҳаммага ҳам етмас эди – байрамларда  фақатгина зодагон меҳмонларнинг олдига қӯйилар, қолганлар эса «туз хам таътимасдан» қолардилар.

Туз дунёдаги энг оддий маҳсулот бӯлиб, усиз инсонлар қадимги замонларда ҳам, хозирги кунда ҳам кун кӯра олмайдилар. Шу билан бирга фақатгина овқатланиш борасида эмас. Кӯпгина халқларнинг кӯп асрлардан бери одат бӯлиб келган ва ҳозирги кунда ӯринсиз эсдан чиқарилган урф-одатимиз – янги туғилган чақалоқларни тузли сувда чӯмилтиришдир. Бурунги пайтларда яраларга туз сепишар эди, натижада эски тер тез тушиб, ӯрнида янги тер ҳосил бӯлар эди ва яра тез вақтда тузаларди.  Урушда қатнашган шифокорлар хотираларига кӯра, агарда туз бӯлмаганида, мажруҳлар ва тузалмайдиган яралар сони анчагина кӯп бӯлар эди. Ҳаммасига сабаб – тузнинг  жуда ҳам яхши антисептик экани бӯлиб, у турли тери кассалликлари билан курашишда ёрдам берувчи яраларни тузатиш, зарасизлантириш, яллиғланишга қарши ажойиб хоссаларга эга.

Тузнинг бебаҳо хусусиятларининг фойдасини билган ҳолда, биз уларнинг барчасини Тузли совунида жамлаштирдик, ҳамда самарали таъсирини кучайтириш учун уни бодом ёғи билан бойитиб, яхши кӯпириши учун эса кокос ёғини қӯшдик. Тузли совунининг классик рецептурасига кӯра тоза туз таркиби ёғларнинг умумий массасининг 80% дан кам бӯлмаслиги керак, шунинг учун ҳам бундай совун ӯта қаттиқ бӯлади, шу билан бирга у тежамлидир, натижада бундай совуннинг кичгина бӯлакчаси, доимий ишлатилган тақдирда ҳам, анча вақтга етади.

Тузли совун терини жуда хам яхши тиниқлаштиради ва соғломлаштиради, унга соғлом кӯриниш бағишлайди ва таранглаштиради, сабаби, у теридаги қон юришини нормаллаштиради ва моддалар алмашинувини кучайтиради. У теридаги ортиқча ёғларни парчалашга кӯмаклашиб скраб бӯлиб хизмат қилади ва терининг устки қотиб кетган қатламини юмшоқ кетишига ёрдам беради. Шу билан бир вақтда янги ҳужайраларни кучайтириб, уларни озиқлантиради. Совун ажинларни ёзиб терини ёшартириш қобилиятига эга, тери умумий таранглигини оширади, ҳужайралар янгиланишини кучайтиради, майда яллиғланишларни даволашга ва тери касалликларини даволашда ёрдам беради, майда ярачаларни битишига ёрдам беради, ҳамда қӯл ювиш учун мунтазам ишлатилганда тирноқларни мустаҳкамлайди.

 

Тузли совунни метал совундонда сақлаш тавсия этилмайди.

Таркиби: SEZAM бодом ёғи, кокос ёғи, туз, нартий гидроксиди. «Тузли» совун таркибида консервант ва бӯёқлар йӯқ.

Тузли совун хусусиятлари: антибактериал, аллергияга қарши, яллиғланишга қарши ва тинчлантирувчи.

Таъсири: ажинлар ёзилишига ва юз терисининг ёшаришига ёрдам беради, тери ва тирноқ ҳолатини яхшилайди, тери касалликларини даволашда фойда беради. Ёғли, муаммоли терини парваришлашда энг яхши воситадир, қуруқ, таъсирчан, яллиғланган тери учун мос келади.

Ӯзингизнинг SEZAM совунингизни топинг, яхшиси эса — бетакрор «совунлар» тӯпламини йиғинг, ва ҳар куни ӯзингизга озгина бӯлса-да, хурсандчилик улашинг.

© 2009 - 2024 Sezam.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган